avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
01.04.2026 09:12
Асакабанк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб янги тартиб асосида кўчмас мулк олди-сотди битимини амалга оширди

Мамлакатимизда нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва иқтисодиётда шаффофликни оширишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалиётга жорий этилмоқда. Шу жараёнда кўчмас мулк ва автотранспорт олди-сотдисида ҳисоб-китобларни нақдсиз шаклга ўтказиш бўйича янги тартиб муҳим қадамлардан бири бўлди.

Мазкур йўналишда Асакабанк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб ушбу механизмни амалда қўллади. Жумладан, 31 март куни банкнинг Навоий БХМда эскроу ҳисобварақ очилиб, шу орқали кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу эса янги тартибнинг амалда ишлай бошлаганини кўрсатувчи илк мисоллардан бири бўлди.

Эскроу тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш пул маблағларининг хавфсиз сақланишини, томонлар манфаатларининг ҳимоя қилинишини ва жараённинг тўлиқ шаффофлигини таъминлайди. Шу билан бирга, бу каби ёндашувлар иқтисодиётда “яширин айланма”ларни қисқартириш ва молиявий интизомни кучайтиришга хизмат қилади.

Жараёнда иштирок этган фуқаролар хизматларнинг тезкорлиги ва қулайлигини алоҳида таъкидлаган, бу эса янги тизимнинг амалда самарали ишлаётганини кўрсатади.

Умуман олганда, бундай амалиётлар ислоҳотларнинг жойларда қандай ишлаётганини намоён этади ва ислоҳотларни биринчи бўлиб амалиётга татбиқ этиш орқали Асакабанк бозордаги етакчилик позициясини яна бир бор намоён қилди
.

@bankmijoz
👍 24
11
🆒 4
36 12.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram