avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
31.03.2026 12:01
Банкнинг исломий молия операциялари

Янги қонун билан "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга янги 5¹-модда киритилди.

Унга кўра, банкнинг исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:

➖ фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;
➖ вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;
➖ товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;
➖ товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;
➖ биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш;
➖ мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).

Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар умумқабул қилинган халқаро банк амалиётига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа исломий молия операцияларини ҳам амалга ошириши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган исломий молия операциялари исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.

@bankmijoz
👍 21
12
🆒 1
71 17.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram