avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
26.03.2026 19:20
“Трастбанк” ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 20 млн AҚШ долларилик битим имзоланди

Шу кунларда “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси делегацияси билан музокаралар олиб бормоқда.

Унинг доирасида “Трастбанк” ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 20 млн АҚШ долларилик янги битим имзоланди. Жалб қилинган маблағлар озиқ-овқат, тўқимачилик ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

Бугунги кунга қадар “Трастбанк” ва ХИСМК ўртасида жами 47 млн АҚШ доллари миқдорида келишувлар имзоланган бўлиб, мамлакатимиздаги 120 та кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиялаштирилган ҳамда 500 дан ортиқ аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратилган.

Банкнинг навбатдаги йирик келишуви ҳам мамлакатимизда тадбиркорлар сафи кенгайишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
👍 21
14
🔥 3
👎 2
🆒 1
38 18.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram