avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
26.03.2026 17:31
Кредит бу фоизлар билан қайтариладиган мажбурият

2024 йил 1 январдан бошлаб қонунчиликка суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин кредит бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланишини тўхтатиш талаби киритилган эди.

Марказий банк қайд этишича, мазкур норманинг амалиётга кенг татбиқ этилиши қарздорларнинг тўлов интизоми бузилишига (кредитдан фойдаланилганлик учун фоизни қасддан тўламаслик ҳолатларига) олиб келган.

Хусусан, суд қарори чиққан кредитлар бўйича фоиз ҳисобланиши тўхтатилгани сабабли давлат банклари йилига ўртача 1,2 трлн сўм даромад йўқотмоқда.

Бу ҳолат банклар молиявий натижаларига салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда суд муносабатларининг ошиб боришига олиб келмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Фуқаролик кодексининг 744-моддасига киритилган ушбу нормани бекор қилиш таклиф этилмоқда.

@bankmijoz
👎 62
👍 37
11
🔥 7
🆒 5
155 20K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram