avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
25.03.2026 20:10
Исломий молия кенгашлари тузилади, йил якунигача битта тижорат банкида исломий дарча йўлга қўйилади

Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда исломий молия хизматларини жорий қилиш юзасидан айрим масалалар кўриб чиқилди.

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади. Шунингдек, исломий молия хизматларини кўрсатувчи банкларда ҳам алоҳида кенгашлар тузилади.

Ушбу кенгашлар стандартлар ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда кўмаклашиш, баҳсли масалаларга изоҳ бериш, шартномалар ва ички ҳужжатларни кўриб чиқиш, мувофиқлик устидан назоратни таъминлаш билан шуғулланади.

Юртимизда товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш – муробаҳа, фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини жалб этиш – музораба, вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки жалб этиш – вакала, товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали молиялаштириш – салам ва истисно, биргаликдаги фаолият орқали мижозни молиялаштириш – мушорака, мол-мулкни исломий ижарага бериш каби операциялар, шунингдек, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа исломий молия инструментларини жорий қилиш назарда тутилмоқда.


Жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий “дарча” фаолиятини йўлга қўйиш, 2026-2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган.

@bankmijoz
30
👍 25
👎 2
🆒 1
72 21K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram