avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
12.03.2026 16:44
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 16 март куни соат 14:00 да бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.

Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим.

Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

Муҳим эслатма:

Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўл
ади.

Дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати

• Агробанк
• Алоқабанк
• Асакабанк
• Asia Alliance Bank
• БРБ
• Hamkorbank
• Ипак йўли банки
• Ипотекабанк
• МКБанк
• ОФБ
• Трастбанк
• Туронбанк
• Халқ банки
• Ўзмиллийбанк
• ЎзСҚБ

@bankmijoz
🎉 41
39
🔥 25
👍 24
🆒 5
438 31.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram