Киберхавфсизлик стратегиясига мувофиқ амалга ошириладиган ишлар
Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюролари фаолиятида кибертаҳдидларга қарши курашиш ҳамда ахборот тизимлари ва мобил иловаларда киберхавфсизликни таъминлаш чораларини кучайтириш йўналишда қуйидагилар амалга оширилади:
банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва кредит ташкилотларига қўйиладиган кибертаҳдидларга қарши туриш талабларини белгилаш, шу жумладан:
➖ банк ва тўлов тизимларининг киберхавфсизлик жиҳатидан барқарорлигини таъминлаш;
➖ молиявий хизматлар кўрсатишда кредит-банк соҳаси ташкилотлари фаолиятининг операцион ишончлилиги ва узлуксизлигини ошириш;
замонавий халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда банк хизматлари соҳасида турли хил фирибгарликларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш, шу жумладан:
➖кибержиноятчиликка қарши курашиш нуқтаи назаридан
банкларнинг мижозлар билан яқин ҳамкорлик қилиши;
➖мижозларни фишинг, ижтимоий муҳандислик каби таҳдидлар тўғрисида хабардор қилиш (хабардорлигини ошириш) ҳамда уларни
онлайн банкингдан хавфсиз фойдаланишга ўргатиш ва бошқалар;
кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ҳамда кредит бюролари фаолиятида кибержиноятларнинг олдини олиш ва тергов қилиш учун ушбу ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаол ҳамкорлик механизмларини яратиш;
Марказий банк, банклар ва аҳоли ўртасида кибержиноятлар тўғрисида хабардор қилиш, маслаҳатлар бериш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини
(“ишонч телефонлари”, чат-ботлар, бошқа онлайн хизматлар ва платформалардан бирини) яратиш.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram