Ipoteka bank OTP Group 2025 йил якунлари бўйича молиявий натижаларини эълон қилди
Банк 2025 йилни юқори молиявий натижалар билан
якунлади.
Хусусан, банкнинг
соф фойдаси 1,763 трлн сўмни ташкил этган бўлса, капитал рентабеллиги
(ROE) 22,4 фоизга, активлар рентабеллиги
(ROA) эса 3,5 фоизга етган.
Кредит портфели сифати ва таваккалчиликни бошқариш тизимининг самарадорлигини кўрсатувчи хатар қиймати
(Cost of Risk) 0,58 фоиз даражасида қайд этилган бўлиб, бу анча барқарор бизнес моделидан дарак беради.
Молиявий кўрсаткичлар билан бирга, банк хизмат кўрсатиш сифатида ҳам сезиларли ютуқларга эришилди.
Хизмат сифати ва операцион жараёнларни яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилди.
Операцион жараёнлар, хизмат сифати ва мижозлар билан алоқаларни яхшилаш ортидан мижозлар садоқати индекси
(NPS) 28 фоиздан 66,8 фоизгача,
«Mystery Shopping» (яширин мижоз) тадқиқоти натижалари эса 66 фоиздан 80 фоизгача яхшиланди.
Маълумот учун: Ipoteka bank OTP Group Марказий ва Шарқий Европанинг энг йирик молиявий гуруҳларидан бири ҳисобланган OTP Group таркибига киради.
2025 йил молиявий гуруҳ учун ҳам муваффақиятли ўтган бўлиб, унинг ялпи соф фойдаси 2,88 млрд еврони, капитал рентабеллиги эса 21,6 фоизни ташкил қилган. Йил давомида транзакциялар ҳажми ошиши ҳисобига гуруҳнинг фаол кредитлар портфели 15 фоизга, депозитлар ҳажми эса 11 фоизга кенгайган.
Шу билан бирга, OTP Group кучли капитал етарлилигини (CET1 – 18,1 фоиз) сақлаб қолишга муваффақ бўлган.
Facebook* |
Instagram* |
LinkedIn |
Telegram |
YouTube |
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram