Менга овоз беринг!
Сўнгги вақтларда фирибгарлар турли усуллар орқали фойдаланувчиларнинг Telegram аккаунтларини эгаллаб олиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази шу ҳақида огоҳлантирмоқда.
Айниқса, Telegram орқали келадиган
“овоз бериш” мазмунидаги хабарларга ишонманг ва улардаги ҳаволаларга кирманг.
Бундай ҳаволалар орқали фирибгарлар аккаунтингизни эгаллаб олиши, кейин эса у орқали
яқинларингизга зарарли ҳаволалар юбориши ёки сизни номингиздан қарз сўраб пул йиғиши мумкин.
Шунинг учун шубҳали хабарларга ишонманг ва ҳаволаларни очманг.
Яхшиси ҳечкимга овоз берманг!
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram