avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
05.03.2026 20:56
HUMO тўлов тизими Қозоғистонда тўловлар қабул қилишни кенгайтиради

Halyk Bank ва унинг Ўзбекистондаги Tenge Bank шуъба банки, HUMO миллий тўлов тизими билан биргаликда, HUMO карталари соҳибларига Қозоғистонда Halyk Bank POS-терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун тўлов қилиш имконини берувчи сервисни ишга туширди.

Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси Қозоғистоннинг энг йирик POS-тармоғида валюта айирбошламай ва нақд маблағ ечиб олмай, HUMO карталари билан тўлов қилишлари мумкин. Тўлов ўзбек сўмида, автоматик конвертация билан амалга ошади, транзакция эса реал вақт режимида қайта ишланади. Ҳам жисмоний, ҳам рақамли карталар билан, жумладан NFC орқали тўлаш имкони мавжуд.

Сервиснинг ишга туширилиши Қозоғистонга иш, сайёҳлик ёки шахсий сафарларни амалга оширувчи Ўзбекистон фуқаролари учун ҳисоб-китобларни соддалаштиради, шунингдек нақдсиз тўловни қабул қилувчи бизнес учун янги имкониятларни очади.

Halyk Bank – ривожланган POS-терминаллар ва рақамли сервислар тармоғига эга Қозоғистоннинг энг йирик универсал банки.

Tenge Bank – Halyk’нинг Ўзбекистондаги шуъба банки, икки мамлакат тўлов ечимларининг технологик интеграциясини таъминлади.
25
12
👍 7
🆒 3
22 24.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram