P2P ўтказмаларида тўлов мақсадини кўрсатиш бўйича қўшимча кўрсатма
Марказий банк мобил иловалар орқали амалга ошириладиган картадан картага (P2P) ўтказмаларда
ўтказма мақсадини кўрсатиш функцияси бўйича қўшимча маълумот
берди.
Эндиликда тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари ушбу функцияни мижозлар учун фойдаланиш қулайлигини сақлаган ҳолда жорий этишлари мумкин. Бунда ҳар бир банк ўз иловасининг техник имкониятлари ва ички сиёсатидан келиб чиқиб иш тутади.
Банклар ва тўлов ташкилотлари ихтиёрий равишда тўлов мақсади параметрларини кенгайтириши ёки таклиф этилганларини камайтириши мумкин.
Бу мижозлар учун рақамли хизматлар қулайлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Регулятор мазкур масала бўйича якуний ва такомиллаштирилган механизм ишлаб чиқилгач, алоҳида тартибда маълум қилинишини билдирган.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram