avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
02.03.2026 19:46
Марказий банкдан навбатдаги ноу-хау

Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.

Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.

Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

Жўнатилган кўрсатмада "Мақсадлар" 16 турга ажратилган (2-расм). Бу нима учун керак тўғриси тушунарсиз.

2020 йилда ДСҚ томонидан мижозларнинг Р2Р ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар олинишига ҳаракат қилиб кўрилган эди, бироқ ўхшамаган эди.

Кейинроқ 2022 йилда ДСҚ раиси ўринбосари келажакда Р2Р кўринишдаги яширин иқтисодиёт ҳолатларини ҳам кўриб чиқиш режалари борлигини маълум қилган эди.

Балки ўша келажак етиб келгандир.

Шу кетишда кейинги қадам ўтказмаларга лимитлар киритилиши бўлар.

Февралда Марказий банк пул ўтказмаларини категорияларга ажратган ҳолда статистик маълумотларни эълон қилган эди. Ўшанда саволлар туғилган эди, нима учун бу стастистика эълон қилинаётгани юзасидан.

@bankmijoz
422 31.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram