Банкоматлар сони нечтага етган?
Ўзбекистонда 2026 йил 1 февраль ҳолатига
банкоматлар ва инфокиосклар биргаликдани сони 42 362 та деб маълумот
берилди.
Уларнинг нечтаси банкомат ва нечтаси инфокиосклиги аниқ эмас. Лекин ушбу қурилмаларнинг
24 331 таси тўлов ташкилотлари томонидан қўйилган
(ва бу катта эҳтимол билан инфокиоск бўлса керак).
Банклар кесимида кўрадиган бўлсак, Халқ банки етакчи бўлиб турибди. Мингтадан ортиқ банкомат ўрнатган банклар сони 6 тага етган:
• Халқ банки – 3132 та;
• Агробанк – 1908 та;
• Капиталбанк – 1478 та;
• Инфинбанк – 1414 та;
• Ипак йўли банки – 1056 та;
• Ўзмиллийбанк – 1010 та.
Шу ўринда, Қозоғистон Марказий банк томонидан эълон қилинган
маълумотда, қўшниларимизда 1 январь ҳолатига банкоматлар сони
13 084 тани ташкил қилган.
Мазкур банкоматларнинг
3 394 таси фақат нақд пул бериш функциясига эга бўлса, қолган
9 690 таси ҳам нақд пул бериш ҳам нақд пул қабул қилиш (cash-in) функциясига эга.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram