avatar
Bank va Mijoz
@bankmijoz
27.02.2026 17:46
❗️Қарзнинг даромадга нисбати бўйича қўйиладиган талаблар кучга киради

2026 йил 1 мартдан бошлаб қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар кучга киради.

Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти:

➖ мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан;

➖ мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги белгиланди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун ҳам қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим.

Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ва таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

@bankmijoz
👍 35
🔥 21
17
👎 6
🆒 4
129 27.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bank va Mijoz

50.3K
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Открыть в Telegram