Кўплаб банклар 1 апрелдан нақд пулсиз тўловлар бўйича янги тартиб кучга киришини эслатмоқда. Шу санадан бошлаб, Президент қарорига асосан айрим тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга
оширилади.
Бироқ 1 февраль ҳолатига кўра муомаладаги
нақд пуллар ҳажми 64 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу жуда катта рақам ва аҳолининг нақд пулга ҳали ҳам юқори эҳтиёж борлигини кўрсатади.
Шундай экан, чекловлар жорий этилаётган бир вақтда инфратузилма ҳам тайёр бўлиши зарур.
Cash-in функцияли банкоматлар тармоғини кенгайтириш ва ишчи ҳолатга келтириш, ADM'лар сонини ошириш зарур бўлади.
Халқ банки кеча республика бўйлаб 162 та ADM ишга туширилганини
маълум қилди. Бу ижобий қадамдир.
Қолган банклар ҳам шундай амалий ҳаракат бошлашидан умид қилиб қоламиз. Чунки, 1 апрел келиб яна OneID'ни куни келмасин. Одамлар нима қилишини билмай юрмасин.
Янги талаблар самарали ишлаши учун истеъмолчиларга етарли даражада шароит яратилиши керак.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram