️
Telegram’дан қарз сўрашса, шошилманг – аввал текширинг!
Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан фойдаланувчиларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилиб, ушбу аккаунтлар орқали уларнинг танишларига ушбу шахс номидан қарз сўраб ёзиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Огоҳ бўлинг!
Агар сизга Telegram орқали танишларингиз қарз сўраб ёзишса, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида пул ўтказишдан аввал ўша шахс билан
телефон орқали боғланиб, вазиятга аниқлик киритиб олиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча дақиқалик аниқлаштириш икки томон учун ҳам фойдали бўлади.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram