Кредит тўлашда ким интизомлироқ?
Марказий банк жисмоний шахслар бўйича
"Кредит қайтаришни кечиктиришнинг хулқ-атвор ва иқтисодий омиллари" тўғрисидаги тадқиқотни
эълон қилди.
Қисқача:
➖ Ёшларда кредитларни қайтариш даражаси ёши катталарга нисбатан пастроқ шаклланган.
➖ Аёллар эркакларга қараганда кредитни ўз ватида тўлаб боришда масъулиятлироқ.
➖ Даромадлар ўсиб бориши билан, қарзни кечиктириш пасайиб боради.
➖ Фоиз ставкалари сезиларли ошиб бориши билан кредит қайтарилишини секинлаштиради.
➖ Онлайн кредитларни кечиктириб қайтариш даражаси офлайн олинган кредитларга нисбатан юқори шаклланган.
➖ Бир қарз олувчига тўғри келадиган шартномалар сони ошиб бориши билан кредит тўлаш интизоми ёмонлашиб боради.
❗️Барча кредит маҳсулотлари билан боғлиқ мутахассисларга ушбу тадқиқот
билан тўлиқ танишиб чиқиш тавсия этилади.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram