Ягона портал орқали банк карталари ва мобил рақамлар назорати йўлга қўйилади
Давлат дастурига
мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқаролар учун янги имкониятлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Хусусан, портал орқали:
➖ ўз номига
нечта банк картаси ва нечта мобил алоқа рақами расмийлаштирилганини кўриш;
➖ зарур ҳолларда, ушбу карталар ёки рақамларни
ёпиш учун онлайн тарзда ариза юбориш имконияти яратилади.
Бу орқали фуқаролар ўз номидаги карталар ва рақамлар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлади.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram