Банк иловалари антивирус ролида
Тижорат банклари ўз мобил иловаларида телефон қурилмаларида зарарли дастурлар ўрнатилганини аниқловчи
антивируслар ишлаб чиқмоқда.
Бу фойдаланувчиларни турли молиявий фирибгарлардан сақлаш учун қўшимча ҳимоя қатламини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бу қандай ишлайди: агар телефонда
зарарли .apk дастурлар ўрнатилган бўлса, банк мобил иловаси буни аниқлайди ва автоматик равишда телефон эгасига шубҳали дастур аниқлангани ҳамда уни зудлик билан ўчириб ташлаш лозимлиги юзасидан хабарнома жўнатади.
Бугунги давр тақозоси билан банк иловалари шунчаки пул ўтказиш воситаси эмас, балки қурилмангиз хавфсизлигини назорат қилувчи "рақамли қўриқчи"га айланмоқда.
Шу сабабли, иловангиздан келган огоҳлантиришларга асло беэътибор бўлманг!
Рақамли гигиена қоидаларига риоя қилинг: шубҳали ҳаволаларга кирманг, .apk файлларни юклаб олманг ва банк иловангиздаги хавфсизлик билдиришномаларига доимо амал қилинг.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram