Ягона QR-коддан фойдаланиш қоидаларини тасдиқланади
Марказий банк томонидан "Тўловларни амалга оширишда ягона QR-коддан фойдаланиш қоидалари" лойиҳаси эълон
қилинди.
Лойиҳага кўра, бир QR-код орқали турли банк ва тўлов иловаларида тўлов қилиш имконияти яратилади. Тўловларда статик ва динамик QR-кодлар қўлланилиб, динамик QR-код ҳар бир операция учун алоҳида яратилади.
QR-код орқали амалга оширилган барча тўловлар марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олинади ва реал вақт режимида мониторинг қилинади. Тадбиркорлар билан ишловчи банклар QR-коднинг алмаштирилиши ёки сохталаштирилиши ҳолатларини олдини олиш чораларини кўради.
Тўловчи QR-кодни сканерлаб, тўлов реквизитлари билан танишган ҳолда тўловни мустақил тасдиқлайди. Мижозлар транзакция ҳолати, онлайн хабарнома ва мурожаат юбориш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳа QR-код орқали тўловларни оммалаштириш ва нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини оширишга қаратилган.
Лойиҳа билан батафсил бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram