Uzum Bank хавфсизлик чораларини янада кучайтирди
Uzum Bank мижозларнинг шахсий маълумотлари ва молиявий маблағларини ишончли ҳимоялаш мақсадида фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш тизимида янги хавфсизлик тартибларини жорий қилмоқда.
Янги тартибларга кўра, ҳар бир фойдаланувчи аккаунтига кириш фақат олдиндан белгиланган битта ишончли қурилма орқали амалга оширилади. Шунингдек, шахсий маълумотларга ўзгартириш киритиш энди фақат қўллаб-қувватлаш хизмати орқали, фойдаланувчи шахси қўшимча тарзда тасдиқланганидан сўнг мумкин бўлади.
Бундан ташқари, муддатли тўловлар расмийлаштирилишида ҳам хавфсизликни оширишга қаратилган қўшимча текширувлар жорий этилмоқда.
Банк фойдаланувчиларга яна бир бор эслатади: телефон орқали ёки мессенжерлар орқали шахсий маълумотларни тақдим этиш тавсия этилмайди. Узум Банк ходимлари СМС-кодлар, карта ёки ҳисоб маълумотларини сўрамайди.
Агар саволлар ёки шубҳали ҳолатлар юзага келса, мижозлар +998 78 777 07 99 телефон рақами ёки Uzum Bank расмий мобил иловаси орқали мурожаат қилишлари мумкин.
@bankmijoz
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram