avatar
🇺🇿Банкир кундалиги
@bankirkundaligi
25.02.2026 21:01
⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ 10 МИНГ ДОЛЛАР БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P.S.: Шу йилнинг ўзида
нечанчи марта ҳоким ёрдамчиси қўлга олинмоқда! Албатта, барча ҳоким ёрдамчиси ҳам шундай эмас. Лекин кўп аниқланмоқда.

�� @bankirkundaligi ��
29 98 31.1K

Обсуждение 29

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

🇺🇿Банкир кундалиги

68.9K
Банк-молия тизимидаги актуал канал.

Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.

Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar

Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr


Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Открыть в Telegram