Асакабанк Урганч БХМда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Асакабанк
Урганч Банк хизматлари марказида тадбиркорлар учун навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида бизнес вакиллари ўз фаолиятини ривожлантириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш, кредитлаш жараёнлари ҳамда банк хизматларининг сифатини оширишга доир фикр ва таклифларини билдиришди.
Тадбирда тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятида учраётган айрим муаммоларга амалий ечим топиш ва истиқболли ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида банк ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий молиявий хизматлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Асакабанк томонидан тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, улар учун қулай имкониятлар яратиш ҳамда мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Instagram*Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram