Асакабанк Бухоро БХМда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Асакабанк
Бухоро Банк хизматлари марказида тадбиркорлар иштирокида очиқ учрашув бўлиб ўтди. Унда бизнес вакиллари ўз фаолиятини янада кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш ҳамда банк хизматлари сифатини оширишга оид таклиф ва мурожаатларини билдиришди.
Учрашув
Бухоро БХМ раҳбари Пўлатов Шоҳрух Салимович бошчилигида ўтказилиб, тадбиркорларнинг саволлари ва мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мулоқот давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини топиш, истиқболли бизнес ғояларини рўёбга чиқариш ҳамда банк ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Асакабанк тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларини изчил давом эттирмоқда.
Instagram*Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram