Асакабанк Шайхонтоҳур БХМда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Асакабанк
Шайхонтоҳур Банк хизматлари марказида тадбиркорлар иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида бизнес вакиллари ўз фаолиятида учраётган муаммолар, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва банк хизматларини янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ҳамда мурожаатларини билдиришди.
Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятидаги айрим муаммоларни бартараф этиш, истиқболли ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Асакабанк томонидан тадбиркорлар билан самарали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва бизнес муҳитини ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Instagram*Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram