avatar
"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
@asakabank_pressa
26.05.2026 05:50
АСАКАБАНК РАҲБАРИЯТИ ҲАФТА ДАВОМИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИБ, УЛАРНИНГ МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ҳафта давомида Асакабанк Юнусобод БХМ, Гулистон БХМ, Автотранспорт БХМ, Пойтахт БХМ, Термиз БХМ, Шайҳонтоҳур БХМ ҳамда Самарқанд вилоятидаги банк хизматлари марказларида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Мулоқотлар жараёнида тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятида учраётган муаммолар, янги инвестицион ва тадбиркорлик лойиҳалари, кредит маблағлари ажратиш, айланма маблағларни молиялаштириш ҳамда банк хизматларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Айрим масалалар юзасидан жойида амалий ечимлар ишлаб chiqилиб, тадбиркорларга масъул ходимлар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Учрашувларда бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий банк хизматларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Асакабанк томонидан тадбиркорлар билан доимий очиқ мулоқот ўтказиш ва уларни амалий қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилади.
Instagram*Facebook*Youtube
6 1.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

2K
Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон

📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22

Instagram*: instagram*.com/asakabank_pressa
YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram