1 апрелдан жорий этилган эскроу тизими бўйича 7 кунда Асакабанк 204 та битимни амалга оширди ва хизматлар қамровини кенгайтирди
1–7 апрель кунлари давомида Асакабанкда автомобил ва кўчмас мулк савдосида эскроу амалиёти ҳамда АЁҚШлар фаолияти бўйича муҳим натижалар қайд этилди ва жумладан
жами 204 та битим амалга оширилиб, умумий ҳажм 7,6 млрд сўмни ташкил қилди, шу билан бирга битимларнинг
65 таси кўчмас мулкка тўғри келиб 6,2 млрд сўмни, 139 таси эса автомобиль савдосига тўғри келиб 1,4 млрд сўмни ташкил этди.
Шунингдек, тўлов шакли бўйича қаралганда
184 та битим нақд пул орқали, 20 та битим эса нақд пулсиз шаклда амалга оширилди, бу эса янги тизим босқичма-босқич жорий этилаётганини ва мижозлар фаоллиги юқори эканини кўрсатади.
Қисқа вақт ичида инфратузилма ҳам кенгайтирилиб,
Наманган, Хоразм ҳамда Тошкент шаҳридаги Сергели автомобиль бозори ҳудудида жами 4 та савдо нуқтаси ишга туширилди, шу билан бирга жараённи тез ва самарали ташкил этиш мақсадида
20 та нотариус билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, шанба куни 12 та ва якшанба куни 7 та нотариус фаолият юритди, ҳар бир нотариусга банк ходими бириктирилиб, ҳар бир БХМда алоҳида касса ойнаси ташкил этилди.
АЁҚШлар бўйича ҳам фаоллик кузатилиб,
жами 80 та АЁҚШда POS-терминал, QR ва Paynet орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди, шу билан бирга
4 100 та ёқилғи карталари тарқатилди ва тушумлар Moment карталари орқали 7,2 млрд сўмни, ёқилғи карталари орқали эса 0,3 млрд сўмни ташкил қилди, натижада Асакабанк янги тизимни қисқа муддатда амалиётга жорий этиб, мижозлар учун қулай ва комплекс хизмат муҳитини шакллантирди.
Асакабанк доимо замонавий ечимлар орқали мижозларига ишончли, тез ва қулай хизмат тақдим этишни ўзининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаб келмоқда.
Instagram*Facebook*Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram