Иккинчи олий таълимда ўқиётган ходимга сессия даври учун иш ҳақи тўланадими?
@Yurist_Xizmati 5630-савол:
Ассаламу алайкум Иккинчи олий Таьлим да укиетган талабаларга лаборатория -имтихон сессиясида катнашиш учун мехнат татилига чикганда иш хаки толанадими йукми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Иккинчи олий таълимда ўқиётган талабаларга
лаборатория-имтиҳон сессияси даври учун таътил берилиши масаласи Меҳнат кодексининг 386-моддаси билан тартибга солинади.
Ушбу моддага кўра:
“Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади”.
Яъни:
– агар ходим биринчи олий таълимни олаётган бўлса, унга ўқув таътили ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда кафолатлар берилади;
– лекин иккинчи олий таълимда ўқиётган ходимга бу кафолатлар автоматик тарзда татбиқ этилмайди.
Модданинг давомида:
“ушбу кафолатлар ва компенсациялар тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин” деб кўрсатилган.
Шунга кўра,
иккинчи олий таълимда иш ҳақи сақланган ҳолда таътил бериш мажбурий эмас, фақат
иш берувчи ички ҳужжат, жамоа шартномаси ёки алоҳида келишув асосида бериши мумкин.
Демак, сиздаги ҳолатда:
– меҳнат таътили (ўқув таътили) берилиши мумкин;
– лекин иш ҳақи тўланиши иш берувчининг ички ҳужжатлари ёки келишувга боғлиқ бўлади.
Агар ташкилотнинг жамоа шартномаси, ички меҳнат қоидалари ёки меҳнат шартномасида
иккинчи олий таълим учун ҳақ тўланиши назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи
ўртача иш ҳақини тўламасликка ҳақли ҳисобланади.
Юристга савол юбориш
Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉
@Yurist_Xizmati 👈
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram