Рухсатсиз уй учун фундамент ташагандим, 82 млн жарима қилишди, энди нима қилсам бўлади?
@Yurist_Xizmati 5628-савол:
Assalomu alaykum menig sovolim shundan iboratki men davlat zaxira yeriga uy solish uchun findamint saluvdim kadastir xodimi kelib buzing deb 82milon jarima bosib ketdi men endi kimga murajat qilamaon findamintni buzib tashladim to‘lashga pulim yo‘q
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 11-моддасига биноан биноларга, иншоотларга, шунингдек қурилиши тугалланмаган обектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар
давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.
Жарима масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 60-моддаси учинчи қисмига кўра
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида
қурилиш ишларини амалга ошириш:
фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари;
мансабдор шахсларга эса — тўрт юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Энди қаранг! Ушбу кодекс 31-моддасига мувофиқ
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши
Шунга кўра
сиз ҳам судга мурожаат қилиб жарима миқдорини камайтиришни сўрашингиз мумкин.
Юристга савол юбориш
Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉
@Yurist_Xizmati 👈
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram