Дарсдан қочиб кетадиган ўқувчиларни ота-онасига қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 5627-савол:
Ассалому алайкум дарсдан қочиб кетган ўқувчиларни ота онасига нисбатан қандай чора кўриш мумкин?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Бундай ҳолатда сиз
мактаб психологи, ЎИБДЎ ва бошқа раҳбар ходимларини чақириб,
далолатнома тузишингиз ва шу асосда ўқувчининг
ота-онасини чақиртиришингиз мумкин.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан мактабга масъул бўлган
миллий гвардия бўлимига ёки
участка инспекторига ариза беришингиз мумкин.
Бу вазиятда
ўқувчига эмас, унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг
ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг
ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
• болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
• болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.
💁♂
Шуни ҳам айтиш керакки,
агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг
бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юристга савол юбориш
Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉
@Yurist_Xizmati 👈
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram