avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 19:08
❗️НАРКОТИКЛАР ВА КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАР МУОМАЛАСИ УСТИДАН НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИ

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


📜 Ушбу ҳужжат наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини самарали тартибга солиш, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соҳада давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган.

✅Қонун лойиҳаси билан наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласини, шунингдек, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасини комплекс тартибга солиш назарда тутилмоқда.


💚Шунингдек, соҳада қўлланилаётган “наркотиклар”, “наркожиноят”, “нарковазият”, “гиёҳвандликка қарши курашиш”, “наркожиноятларга қарши курашиш”, “ғайриқонуний нарколаборатория” каби тушунчаларга ҳуқуқий таърифлар бериш таклиф этилмоқда.

✅Лойиҳада наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласини назорат қилиш ҳамда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда. Жумладан, соҳадаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Наркотиклар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланяпти.


💚Ҳужжат билан наркожиноятларнинг янги, айниқса, интернет тармоғидаги усулларига қарши курашиш, ноқонуний нарколабораторияларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласи каналларини бартараф этиш бўйича тезкор-қидирув ва бошқа чораларни амалга ошириш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотларига аниқ вазифалар ҳам белгиланмоқда.

✅Шу билан бирга, наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини назорат қилиш билан бир қаторда профилактика йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, масъул давлат органлари ва ташкилотларига аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантиришга, таълим муассасаларида наркотиклар тарқалишининг олдини олишга, наркологик ёрдам, профилактика, диагностика, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини такомиллаштиришга қаратилган муҳим вазифалар юклатилмоқда.


📌 Бундан ташқари, наркожиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қаратилган янги механизмлар назарда тутиляпти. Жумладан, наркожиноятга йўл қўйган ёки наркожиноятлар натижасида олинган даромадларни легаллаштириш мақсадида молиявий операцияларни амалга оширган юридик шахсни суд қарорига асосан тугатиш мумкинлиги белгиланмоқда.

✅ Мазкур қонун лойиҳасида наркожиноятларга қарши курашишда замонавий технологиялар ва илмий ёндашувлардан фойдаланишни рағбатлантириш, соҳадаги илмий, амалий ва технологик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, наркожиноятлар ҳақида хабар берган ёки уларга қарши курашишга кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг шахсига доир маълумотлар сир сақланишини кафолатлашга қаратилган нормалар ўз ифодасини топмоқда.
1
👍 1
🔥 1
2 318
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 17:10
Ориф Пардаевнинг ЖИБ Самарқанд шаҳар суди раиси ваколати муддати тугагани, бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермагани ва шу муносабат билан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, хаёлимдан яна бир кучли судья суд тизимидан кетибди-да деган фикр ўтди.

Пардаев раислик қилган судда бир ўқувчининг телефони ўғирлангани билан боғлиқ иш кўрилган эди.

Судда жабрланувчи сифатида қатнашган бола телефонни онаси билан ишлаб, зўрға олганини, телефони ўғирланганидан кейин эса дарс қилишда қийналаётганини тушунтирди.

Суд танаффусидан кейин эса суд раиси болага янги телефон совға қилди

Ўқувчи ва унинг онасининг қувончини кўриб, таъсирландим.

Бу расмни ўша куни олганман. Лекин Ориф Пардаев ҳеч қаерга эълон қилмаслигимни илтимос қилди

Бугун эса Ориф ака ҳақида хабарни ўқиб, судьянинг яширин қолган яхшилиги ёдимга тушди.

Баъзи яхшиликлар ҳақида кеч бўлса ҳам айтиш керак...

Лавозим эгасини ўзгартираверади...Аммо йиллар давомида орттирилган билимни, тажрибани ва одамлар қалбида қолган яхши номни ҳеч қандай қарор бекор қила олмайди. Айниқса, яхши ном қолса эсланаверади..

Ҳар қалай биз шундай биламиз. Ориф ака суд раиси эди — аммо ўзини одамлардан баланд тутмасди.
Қонунни яхши биларди уни инсон тақдири билан боғлаб тушунтира оларди.
Мансабдор эди аммо мансабдан сармаст эмасди.

Ориф ака журналистлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўя олди. Шаҳар суди жамоаси Республикага энг чиқиш қилган судлардан бири бўлди.

Менимча, бу — Ориф Пардаевнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги салоҳияти тугади, дегани эмас.

Аксинча, йиллар давомида тўпланган билим, тажриба ва касбий салоҳият ҳали кўп жойда асқотиши мумкин.

Суд тизими эса, ростдан ҳам, ўз ишини биладиган, принципиал ва инсон қадрини унутмайдиган яна бир кучли судьясидан айрилди.
👍 30
8
💯 4
5 41 1.9K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 15:18
Бир масжид пештахтасидаги ёзув:

Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва ахлоқли бўлишни ўргатинг.
Акс ҳолда…

Намоз ўқийдиган ўғри;
Рўза тутадиган бузуқ;
Ҳажга борадиган ёлғончи;
Қурбонлик қиладиган судхўр;
Шаҳодат келтирадиган террорчи бўлиб етишиши мумкин…
👍 24
💯 5
3
🔥 1
4 112 4K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 12:51
Солиқ органлари ходимларини касб байрами билан табриклаймиз!

Айниқса, Тошкент шаҳар солиқ идоралари ходимларининг иши алоҳида эътиборга молик.
Пойтахт - мамлакатимизнинг энг йирик иқтисодий ва ишбилармонлик маркази, шу боис пойтахт солиқчилари зиммасидаги юклама ҳам айниқса катта. Бугун сиз кўпинча тиғиз шароитда, деярли кеча-ю кундуз ишлаяпсизлар. Бу ишларингиз замирида улкан фидойилик, интизом ва зиммасидаги ишга масъулият ҳисси ётибди.
Айнан шунинг учун ҳам сўнгги ойларда пойтахт солиқ идораларининг фаолияти сезиларли даражада яхшиланганини қайд этиш ўта муҳим.

Машаққатли меҳнатингиз ҳамиша муносиб ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлсин. Унинг самараси давлатга фойда, мамлакатга тараққиёт, жамиятга барқарорлик келтирсин!

Касб байрамингиз билан! Солиқ органлари ходимлари куни муборак бўлсин!
👍 11
👎 4
1
1 39 3.3K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 11:49
Ободонлаштириш хизмати ходимлари билан семинарларимиз давом этмоқда

Бугун Мирзо Улуғбек туманида меҳнат қиладиган акалар ва опалар билан гаплашиб олдик. Кеча эса Мирободда худди шундай мулоқот бўлган эди.

Тошкент шаҳрида бир йилда энг камида 1 миллионта кўчат ҳеч бир сабабсиз кесиб ташланади. Мақсад: шу кўчатларни асраб қолиш.

Чунки улар на сув талаб қилади, на пул! Асраб қолсак, пойтахт яшилликка бурканади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик табиатда ўзи ўсиб чиқадиган битта дона бўлсаям кўчатни асраб қолишга хизмат қилса, биз миннатдор бўламиз.
👍 16
9
👏 9
5 12 3.4K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 11:00
Сурайёхон Рустамовна Хожамкулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
С.Хожамкулова тайинловга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган.

Ушбу лавозимда ишлаган Азиз Абидов ўз фаолиятини мазкур тузилмада масъул ходим сифати давом эттирмоқда.
👍 11
👎 2
1 39 3.6K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 05:57
Тармоқларда тарқалган видео остида одамлар “Улуғбек Қосимов ҳақ, барака топсин”, дея алқашибди. Мен эса бу мавзуда гапирган фақат Қосимов эмас, энг каттадан энг кичиккача ҳамма гапирган ва улар ҳам ҳақ эди, дейман. Ҳа, бу мавзуда ҳамма гапиради, бу — бутун давлатчилик ва миллатчилик муаммоси, лекин масала шундаки, ечим йўқ-да. Умуман, неча йиллардирки, бу мавзуда қайси бир амалдор гапирмасин, бу чиқиш навбатдаги ва фақат ярим соатликкина муҳокама мавзусилигича қолиб кетмоқда.
Менга шундай туюладики, бу мавзудаги ҳар қандай баланд минбардан қилинган энг танқидий чиқишдан кейин Темир йўл эгалари-ю кураторлари маза қилиб кулишади ва шундай дейишади: “Сени ҳам даволашади”.

Қолаверса, Қосимов вилоятга кеча раҳбар бўлгани йўқ. Менда ҳамма биладиган бу муаммони ҳоким энди билдими, деган савол туғилаяпти.
😁 20
👍 7
4
💯 4
1 26 4.5K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 05:16
Одил судловни амалга оширишда раҳбар аёл судьяларнинг ўрни ва  роли тобора ортиб бормоқда.

2025 йил 1 август ҳолатига кўра 229 нафар аёл судья фаолият юритган бўлса, 2026 йил 11 августга қадар яна 43 нафар аёл судьялик лавозимига тайинланди. Улардан 18 нафари раҳбар аёл судьялардир. Ижобий ва хурсанд қиладиган рақамлар.

Бу масалада СОКдан янада дадилроқ қадамларни кутиб қоламиз.
👏 8
3
👍 1
👎 1
19 3.9K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 02:00
Ҳурматли Бош вазиримиз Абдулла Ариповдан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетмайдиган ташкилотлар учун ҳам қандайдир жазо чораларини жорий этишни сўраймиз. Бир ҳафтадан кейин одамлар уйини олдига йиғиб қўйган маиший чиқиндилар сасиб, чидаб бўлмайдиган аҳволга келмоқда.

Яна ЮнусОБОД тумани, яна “ОБОД” маҳалласи
👍 14
🔥 10
2
18 53 4.4K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
вчера, 17:58
Филолог ва адабиётшунос, жаҳон адабиётини оммалаштирувчи, «Армен ва Фёдор» адабий лойиҳаси муаллифи ва бошловчиси Армен Захаряндан ўзга сайёраликларга кўрсатиш мумкин бўлган энг яхши китоблар рўйхатини тузиб беришини сўралганида (Интервьюдаги айнан шу жойга ҳавола).

Қуйида эса китобларни матн кўринишида ҳам қолдиряпман. Навбатда нима ўқишни танлаётганингизда, албатта, кимгадир асқотиб қолиши мумкин:

— Данте Алигьери — «Илоҳий комедия»

— Мигель де Сервантес — «Дон Кихот»

— Вергилий — «Энеида»

— Гомер — «Одиссея»

— Григор Нарекаци — «Фожиали қўшиқлар китоби»

— Иоганн Вольфганг фон Гёте — «Фауст»

— Жеймс Жойс — «Улисс»

— Марсель Пруст — «Йўқотилган вақт изидан»

— Иво Андрич — «Дрина кўприги»

— Антон Чехов — пьесалар тўплами

— Карел Чапек — «Саламандралар билан уруш»
7
👍 3
👎 2
💯 1
2 22 4K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
вчера, 17:15
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ичидан ўтган Чирчиқ дарёси бўйидаги бетон, қум заводларнинг фаолиятидан норозилик кучаймоқда.

Бу заводлар атрофида яшайдиган бечора аҳоли чанг ва шовқиндан дод дейиши аниқ.

Томи, ҳовлиси, ўпкаси чангга тўла, шовқиндан ухлай олмайди, дейишмоқда билгичлар.

Европа стандартлари деб бекатларни йиқитишди. Лекин қайси Европа давлатининг пойтахтида қум, бетон заводлар ишлайди?

Аҳоли Администрация раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам кутмоқда.
👍 11
💯 5
1 13 3.9K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
вчера, 16:22
Ҳолатга ойдинлик киритилди

Юқоридаги пост эълон қилинганидан кейин Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати масъули алоқага чиқди. Ўзаро мулоқотда вазиятга бир қадар ойдинлик киритилди. Маълум бўлишича, ишда иштирок этаётган ҳамкасбим узрли сабабга кўра, бугунги процессни (телефон орқали) бошқа кунга қолдиришни сўраган экан. Суд илтимосномани рад қилмабди. Бироқ бу ҳақда тарафларга хабар беришда тушунмовчилик рўй бергани суҳбат жараёнида аниқ бўлди ва бунинг тафсилоти муҳим эмас.

Муҳими шуки, юзага келган ҳолат юзасидан ҳеч ким ўзини оқлашга ҳаракат қилгани йўқ. Судлов ҳайъати аъзолари ҳам кетиб қолмаган, иш жойида, деди матбуот хизмати масъули.
4
🔥 1
1 15 4K
avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
вчера, 14:50
Соат 17:00дан бошлаб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кутиш залида ишни кўриш ана бошланади, мана бошланади, деб кутсангу (2 соату 45 дақиқа), судьялар кетиб бўлишди, дейишса одамга алам қиларкан.

Яна такрор айтаман: инсонлар сизларга суварак эмас! Агар ростдан ҳам шундай деб ўйлаётган бўлсангиз, марҳамат кириш эшигини тепасига шунақа деб ёзиб қўйинглар!
👍 29
💯 8
🔥 3
1
25 4.2K

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

92.6K
Саволлар ва мурожаатлар учун:
👉 @pr_murojaat
Открыть в Telegram