avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
@XalqNazorati
сегодня, 19:08
❗️НАРКОТИКЛАР ВА КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАР МУОМАЛАСИ УСТИДАН НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛАДИ

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.


📜 Ушбу ҳужжат наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини самарали тартибга солиш, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соҳада давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган.

✅Қонун лойиҳаси билан наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласини, шунингдек, гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасини комплекс тартибга солиш назарда тутилмоқда.


💚Шунингдек, соҳада қўлланилаётган “наркотиклар”, “наркожиноят”, “нарковазият”, “гиёҳвандликка қарши курашиш”, “наркожиноятларга қарши курашиш”, “ғайриқонуний нарколаборатория” каби тушунчаларга ҳуқуқий таърифлар бериш таклиф этилмоқда.

✅Лойиҳада наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласини назорат қилиш ҳамда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда. Жумладан, соҳадаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Наркотиклар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланяпти.


💚Ҳужжат билан наркожиноятларнинг янги, айниқса, интернет тармоғидаги усулларига қарши курашиш, ноқонуний нарколабораторияларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласи каналларини бартараф этиш бўйича тезкор-қидирув ва бошқа чораларни амалга ошириш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотларига аниқ вазифалар ҳам белгиланмоқда.

✅Шу билан бирга, наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини назорат қилиш билан бир қаторда профилактика йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, масъул давлат органлари ва ташкилотларига аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантиришга, таълим муассасаларида наркотиклар тарқалишининг олдини олишга, наркологик ёрдам, профилактика, диагностика, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация тизимини такомиллаштиришга қаратилган муҳим вазифалар юклатилмоқда.


📌 Бундан ташқари, наркожиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қаратилган янги механизмлар назарда тутиляпти. Жумладан, наркожиноятга йўл қўйган ёки наркожиноятлар натижасида олинган даромадларни легаллаштириш мақсадида молиявий операцияларни амалга оширган юридик шахсни суд қарорига асосан тугатиш мумкинлиги белгиланмоқда.

✅ Мазкур қонун лойиҳасида наркожиноятларга қарши курашишда замонавий технологиялар ва илмий ёндашувлардан фойдаланишни рағбатлантириш, соҳадаги илмий, амалий ва технологик тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, наркожиноятлар ҳақида хабар берган ёки уларга қарши курашишга кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг шахсига доир маълумотлар сир сақланишини кафолатлашга қаратилган нормалар ўз ифодасини топмоқда.
3
👍 3
🔥 1
3 700

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

92.6K
Саволлар ва мурожаатлар учун:
👉 @pr_murojaat
Открыть в Telegram