Ҳолатга ойдинлик киритилди
Юқоридаги пост эълон қилинганидан кейин Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати масъули алоқага чиқди. Ўзаро мулоқотда вазиятга бир қадар ойдинлик киритилди. Маълум бўлишича, ишда иштирок этаётган ҳамкасбим узрли сабабга кўра, бугунги процессни (телефон орқали) бошқа кунга қолдиришни сўраган экан. Суд илтимосномани рад қилмабди. Бироқ
бу ҳақда тарафларга хабар беришда тушунмовчилик рўй бергани суҳбат жараёнида аниқ бўлди ва бунинг тафсилоти муҳим эмас.
Муҳими шуки, юзага келган ҳолат юзасидан ҳеч ким ўзини оқлашга ҳаракат қилгани йўқ. Судлов ҳайъати аъзолари ҳам кетиб қолмаган, иш жойида, деди матбуот хизмати масъули.
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram