Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
5 2.5K
Сирдарё вилояти ҳудудларидаги кўп қаватли хонадонларнинг падезлари ва подвалларида профилактик дезинфекция ишлари олиб борилди. Бу ҳақда СанЭпид қўмита вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарда қайд этилишича,лган��
— Кириш йўлаклари, эшик тутқичлари ва зинапоялар махсус воситалар билан тозаланди
— Подвалларда зараркунандаларга қарши ишлов берилди
— Санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилди
Мазкур тадбирлар аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва юқумли касалликларнинг олдини олишга қарати
Сирдарё вилоятида яна бир мураккаб ва масъулиятли тиббий ҳолат муваффақиятли ҳал этилди. Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали шифокорлари оғир клиник вазиятдаги ҳомиладор аёл ва унинг эгизак чақалоқлари ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Гулистон шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган, иккинчи ҳомиладорлик билан мурожаат қилган аёлда тиббий текширувлар жараёнида оғир даражадаги преэклампсия, эгизак ҳомиладорлик ҳамда бачадонда аввал ўтказилган жарроҳлик амалиётидан қолган чандиқ мавжудлиги аниқланган. Ушбу омиллар бир вақтнинг ўзида бирлашганда она ва ҳомила ҳаёти учун юқори хавфли клиник ҳолат юзага келган.римов, ЎзА мухбири
Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолат акушерлик амалиётида ўта мураккаб клиник вазиятлар сирасига киради. Эгизак ҳомиладорлик организмга тушадиган юкламани икки баравар оширади, преэклампсия эса қон босимининг кескин ошиши, буйрак ва жигар фаолияти бузилиши, плацентар етишмовчилик ҳамда қон кетиш хавфини кескин кучайтиради. Шу боис бундай беморлар доимий мониторинг ва шошилинч жарроҳлик аралашувини талаб этади. Аёлда ҳаёт учун хавфли асоратлар кучайиши эҳтимоли инобатга олиниб, шошилинч кесарча кесиш амалиёти ўтказилди. Операция марказнинг тажрибали акушер-гинекологлари Матлуба Жўраева ва Гўзал Ёрматова бошчилигида муваффақиятли амалга оширилди. Натижада бир ўғил ва бир қиз чақалоқ дунёга келди. Чақалоқларнинг вазни мос равишда 2900 грамм ва 2790 грамм, бўйи эса 43 сантиметрни ташкил этди. Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи қониқарли бўлиб, улар шифокорларнинг доимий назорати ва парваришида.
— Оғир даражадаги преэклампсия, эгизак ҳомиладорлик ва бачадон чандиғи каби омиллар бир вақтнинг ўзида кузатилганда, бу ҳолатни биз юқори хавфли акушерлик вазияти сифатида баҳолаймиз. Бундай беморларда асоратлар жуда тез ривожланиши мумкин, шунинг учун уларни кузатиш, тезкор диагностика ва профессионал жарроҳлик аралашуви ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бизнинг асосий мақсадимиз — ҳар қандай вазиятда ҳам она ва чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолишдир. Ушбу амалиёт ҳам ана шу тамойил асосида амалга оширилди ва натижада икки нафар соғлом чақалоқ дунёга келди, — дейди Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиали директори, олий тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева.
Мутахассислар шунингдек, бундай мураккаб ҳолатларнинг олдини олишда ҳомиладор аёлларнинг ўз вақтида тиббий рўйхатга олиниши, мунтазам скрининг текширувларидан ўтиши ва шифокор тавсияларига қатъий амал қилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлашмоқда. Преэклампсиянинг илк белгилари — қон босимининг ошиши, шишлар, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик ҳисобланади. Ушбу белгилар пайдо бўлган тақдирда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шу тариқа, Сирдарё филиалида амалга оширилган ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти замонавий тиббиёт имкониятлари, шифокорларнинг юқори профессионаллиги ва тезкор қарор қабул қилиш салоҳиятининг ёрқин намойиши бўлди.
Ғулом П
Бу ҳақда, бугун 13-апрель куни Президент раҳбарлигидаги ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, Давлат раҳбари мажлисда тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини либераллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишган. Унда жарималар қўллаш амалиётида қатор муаммолар сақланиб қолаётгани, хусусан, жарималарнинг аксарияти ваколатли органлар томонидан қўлланаётгани суд назоратини кучайтириш зарурлигини кўрсатиши таъкидланди.ё.уз)��
Шу муносабат билан 2026 йил 1-октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги тартиб жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Бундан ташқари, жаримани олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилмоқда. Бунда қарор топширилганидан кейин бир ой ичида жариманинг камида олтидан бир қисми тўланса, ушбу тартиб автоматик равишда амал қилади.
Таклифларда суд назоратини кучайтириш ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилган. Агар ваколатли органнинг жарима қўллаш ҳақидаги қарори суд томонидан бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ундирилган маблағлар 15 кун ичида қайтарилиши керак бўлади. Мазкур муддат бузилган тақдирда эса ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз ҳисобланиши режалаштирилмоқда. Жарима жараёнларини рақамлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Бизнес-омбудсман томонидан юритиладиган “Ягона давлат назорати” тизимида молиявий жарималарнинг электрон реестрини юритиш, барча қарорларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш мажбурий этиб белгиланиши таклиф этилди. Тизимга киритилмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шунингдек, мобил иловалар орқали жарималарни кузатиш ва онлайн тўлаш, шахсий кабинет орқали қарорлар устидан шикоят қилиш ва шикоят берилган заҳоти ижрони автоматик тўхтатиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жарима тизимида адолат ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга ушбу йўналишда аниқ ва ягона ҳуқуқий механизм ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди (дар
Президент фармонига асосан, давлат қабул комиссиясининг бир қатор ваколатлари босқичма-босқич Олий таълим вазирлигига берилмоқда. Бу эса қабул жараёнларидаги кечикишларни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Энди вазирлик:қилинади��
— қабул натижаларини тасдиқлайди;
— контракт тўлов муддатларини белгилайди;
— ўқишни кўчириш (перевод) масалаларини кўриб чиқади;
— имтиёзли абитуриентлар ва хорижий талабалар бўйича қарор қабул қилади.
Илгари бу жараёнлар айнан комиссия сабаб кечикиб, абитуриентлар ва талабалар учун ноқулайликлар келтириб чиқарар эди. Шунингдек, 2026 йил 1-сентябрдан бошлаб:
— давлат олийгоҳлари ректорларини тайинлаш ваколати ҳам вазирликка ўтади;
— филиал директорлари ва раҳбарларга нисбатан қарорлар ҳам вазирлик орқали қабул
Сардоба тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 4-“А” синф раҳбари Дилфуза Казакова ташаббуси билан, навбатдаги “Келажак соати” дарси доирасида “Китобхонлик” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.ди��
Дарс жараёнида ўқувчиларнинг қизиқишини ошириш мақсадида турли интерактив методлар ва ўйинлардан самарали фойдаланилди. Шунингдек, ўқувчилар китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш
Жорий мавсумда Сайхунобод тумани пиллакорлари 2067 қути ипак қуртини парваришлаб, 124 тонна “кумуш тола” олишни режалаштирган. Бугунги кунда туманда 7 та инкубатория мавжуд бўлиб, улар орқали фермер хўжаликлари ҳамда қурт боқувчи касаначиларга уруғ тарқатиш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.рида��
"Ипак қурти уруғларини тарқатиш ва парвариш қилишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари пиллачилик аграномларига яқиндан ёрдам бермоқда", — дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хаба
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзларининг таниши бўлган – Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаронинг “Жентра” русумли автомашинасида Фарғона туманига бориб, қўшни республикадан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний ўтказилган 11 650 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олишган.анади ��
Сўнгра Қўқон шаҳрига қайтиб кетаётганларида тезкор гуруҳ томонидан Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган вақтларида, улар автомашинадан дори воситаларини улоқтириб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлишган. Лекин, режалари амалга ошмаган. Аниқланишича, қонунбузарлар бу турдаги дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида яшовчи шахсларга сотиш билан шуғулланиб келишган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатл
Платформа использует файлы cookie для авторизации и сохранения настроек. Продолжая работу, вы соглашаетесь с нашей Политикой использования cookie.