��Ўзбекистонда1-октябрдан жариманинг 50 фоизини бир ой ичида тўлаган тадбиркорлар қолган қисмини тўлашдан озод этилиши режалаштирилмоқда
Буҳақда,бугун 13-апрель куни Президент раҳбарлигидаги ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, Давлат раҳбари мажлисда тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини либераллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишган. Унда жарималар қўллаш амалиётида қатор муаммолар сақланиб қолаётгани, хусусан, жарималарнинг аксарияти ваколатли органлар томонидан қўлланаётгани суд назоратини кучайтириш зарурлигини кўрсатиши таъкидланди.
Шу муносабат билан 2026 йил 1-октябрдан молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи янги тартиб жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти ваколатли органнинг қарори топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Бундан ташқари, жаримани олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам назарда тутилмоқда. Бунда қарор топширилганидан кейин бир ой ичида жариманинг камида олтидан бир қисми тўланса, ушбу тартиб автоматик равишда амал қилади.
Таклифларда суд назоратини кучайтириш ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилган. Агар ваколатли органнинг жарима қўллаш ҳақидаги қарори суд томонидан бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ундирилган маблағлар 15 кун ичида қайтарилиши керак бўлади. Мазкур муддат бузилган тақдирда эса ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз ҳисобланиши режалаштирилмоқда. Жарима жараёнларини рақамлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Бизнес-омбудсман томонидан юритиладиган “Ягона давлат назорати” тизимида молиявий жарималарнинг электрон реестрини юритиш, барча қарорларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш мажбурий этиб белгиланиши таклиф этилди. Тизимга киритилмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шунингдек, мобил иловалар орқали жарималарни кузатиш ва онлайн тўлаш, шахсий кабинет орқали қарорлар устидан шикоят қилиш ва шикоят берилган заҳоти ижрони автоматик тўхтатиш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жарима тизимида адолат ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга ушбу йўналишда аниқ ва ягона ҳуқуқий механизм ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди(дар
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram