avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
13.04.2026 18:18
�� Гулистон тумани 1-сонли умумтаълим мактаби жамоаси яна бир бора ўзининг салоҳияти ва юқори натижалари билан барчага ўрнак бўлмоқда!

Туман миқёсида ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида 1-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, мактаб директори З.Ашуров томонидан нафақат ўқитувчилар, балки муваффақиятга эришган ўқувчилар ва уларнинг оналари ҳам тақдирланди. Бу эса барча иштирокчиларга қўшимча рағбат ва фахр бағишлади.

Ушбу ютуқ бу шунчаки натижа эмас, балки изчил меҳнат, замонавий ёндашув ва ўқитувчиларнинг фидойилиги самарасидир. Айниқса, ўқувчиларни пухта тайёрлаб, уларнинг билим ва кўникмаларини юксак даражада намоён этишида бир гуруҳ устозларнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Танловда юқори натижага эришишда 1-мактабнинг қуйидаги ўқитувчилари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар:

— Дилафруз Орифжонова
— Шоҳиста Эргашева
— Юлдуз Маҳмудова
— Машҳура Хасанова


Уларнинг ҳар бири ўз ишига масъулият билан ёндашиб, инновацион методлардан самарали фойдаланган ҳолда ўқувчиларни тайёрладилар. Натижада, ўқувчилар нафақат тил билимлари, балки эркин фикрлаш, мулоқот қилиш ва замонавий кўникмалар борасида ҳам ўз устунликларини намойиш этдилар.

Бугунги кунда хорижий тилларни ўрганиш — замон талаби. Шу боис, таълим муассасаларида бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабга Mr. Satesh ва Mr. Akrem устозлари ташриф буюриб танловда ичтирокчи ўқувчиларимиз билан дарс машғулотлари олиб боришди. Гулистон тумани 1-мактаб жамоаси бу борада илғор тажрибаси билан ажралиб тур
ибди��

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
4 3.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram