Гулистондавлат университети Ёшлар иттифоқи қошида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига ҳурмат тариқасида шоирнинг шеъри билан номланувчи "Жилға" волонтёрлар клуби таъсис этилган. Клуб аъзолари томонидан Гулистон шаҳар "Тараққиёт" маҳалласи Бунёдкор кўчасида жойлашган Маммедовлар хонадонида ҳашар ташкил этилди.
Шунингдек, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда шу куни "Волонтёр" кўрсатувининг илк сони суратга олинди. Ушбу кўрсатув яқин орада экран юзини кўради. Кўрсатув Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети Бошланғич ташкилоти, Ногиронлар ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси, вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда суратга олинди. Клуб аъзоларининг келгусифаолиятига муваффақиятлар тилаймиз
Обсуждение 8
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram