����Ховосда меҳнат, барака ва даромад манбаи бўлганпилла мавсуми бошланди
Тумандапилла етиштириш мавсуми расман бошланди. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу муҳим қишлоқ хўжалиги жараёни жорий йилда ҳам юқори тайёргарлик ва катта умидлар билан қарши олинмоқда. Тумандаги маҳаллаларда ипак қурти парвариши учун барча зарур шароитлар яратилди. Аҳолига сифатли уруғ, зарур озуқа етказиб бериш, шунингдек, мутахассислар томонидан доимий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган. Бу эса пилла етиштириш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
"Ховос тумани аҳолисининг пилла етиштириш борасидаги тажрибаси йил сайин бойиб бормоқда. Айниқса, хонадонларда ипак қурти парвариши орқали қўшимча даромад топиш имконияти кенгайиб, оилалар фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ушбу соҳа бандликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади", — дейилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.
Пилла бу нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, балки халқимизнинг қадимий ҳунармандчилиги ва бой анъаналарининг давомидир. Ховос туманида бошланган янги мавсум эса ушбу анъанани давом эттириш билан бирга, иқтисодий ривожланишга ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши кутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Ховосда пилла мавсумининг бошланиши — бу меҳнат, барака ва фаровонлик сари ташланганмуҳим қада
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram