avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
12.04.2026 19:24
���� Гулистон туманида “кумуш тола”ни етиштириш мавсуми бошланди

Гулистон туманидаги "Боғишамол" ва "Нурли йўл" СИУ ҳудудларида жойлашган махсус инкубация хоналарида парваришланган 576 қути пилла қуртларини миришкор фермерлар ва фидойи пиллакор фуқароларга тарқатиш ишлари тантанали равишда бошланди. Бу жараён нафақат қишлоқ хўжалиги мавсумининг муҳим босқичи, балки аҳоли даромадини ошириш ва бандликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилда ушбу ҳудудларда тажрибали пиллакорлар томонидан қарийб 35 минг тонна “кумуш тола” етиштириш режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Олимжон Жўраев пиллачилик мавсумини юқори савияда ташкил этиш, пилла қуртларини нес-нобуд қилмасдан парваришлаш ҳамда уларни сифатли озуқа билан узлуксиз таъминлаш борасида муҳим тавсиялар берди. Шунингдек, масъулларга фермерлар ва пиллакорларни зарур озуқа билан ўз вақтида таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар юклатилди.

— Пилла қуртини 15 йилдан буён етиштириб келаман. Бежизга халқмизда уни "барака қурти" дейишмайди. Ҳар бир меҳнатимизнинг ортида рўзғоримизга барака киради. Бу йил ҳам ўз хонадонимда пилла қуртларини инкубация усулида парваришлаб, бугун фермерлар ва пиллакорларга тарқатдик, — дейди кўп йиллик тажрибага эга бўлган "Ҳамид Олимжон" маҳалласининг моҳир пиллакори Ойтожи ая Нишонбоева. — Меҳнатим туфайли кўпчилик мени танийди, ҳатто ўтган йилларда вилоят ҳокими томонидан ҳам меҳнатим эътироф этилиб, мукофотланганман. Насиб этса, бу йил ҳам 2 қути пилла қуртини етиштириб, оилам учун қўшимча даромад топаман.

Дарҳақиқат, пилла етиштириш нафақат қадимий анъаналаримизнинг давомчиси, балки бугунги кунда ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилаётган сердаромад йўналишлардан биридир. Бошланган мавсум эса яна бир бор меҳнаткаш инсонларнинг фидойилиги ва баракали меҳнатига замин яратади.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахбор
от хизмати

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
4 4.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram