avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
12.04.2026 10:10
�� Ижтимоий инспекция: Қулай муҳит яратиш масаласи Сардоба тумани ҳокими назоратида!

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18-июлдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–266-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сардоба туман ҳокими З.Каримов ҳамда ижтимоий инспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ибодуллаев иштирокида тумандаги мавжуд идора ва ташкилотлар раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Унда:

— давлат идоралари биноларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш;

— қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган объектларда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига қатъий риоя этиш;

— ҳар бир давлат органида мазкур йўналиш учун масъул раҳбар ўринбосарлари фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.


Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Зиядулла Каримов қарор ижроси барча раҳбарлар учун шахсий ва жамоавий масъулият эканини таъкидлаб, белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши шартлигини қайд эт
ди��

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
1 6 5.3K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram