avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
11.04.2026 14:04
���� Гулистонда сайёр қабул: 300га яқин мурожаат

Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида Сирдарё вилояти Халқ қабулхонасининг сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари, шунингдек шаҳар ҳокими иштирок этиб, фуқароларнинг муаммоларини бевосита тинглашди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда қарийб 300 га яқин мурожаат келиб тушди. Уларнинг асосий қисми Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, Боёвут, Мирзаобод ва Гулистон туманларидан ҳам кўплаб фуқаролар мурожаат билан иштирок этди.

Айрим масалалар жойида ҳал этилди, мураккаблари бўйича 15 кунлик муддат билан аниқ топшириқлар берилди. Барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги томонидан электрон назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот
хизмати

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
4 19 5.7K

Обсуждение 4

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram