avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
11.04.2026 14:04
���� #Диққат Йўл ҳақини ўз вақтида қулай ва осон усулда тўланг!

Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Гулистон шаҳри жамоат транспорти 1-апрелдан тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтказилди. Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси “Сирдарё йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144.5-моддаси — транспортда чиптасиз юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин. Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан жамоат транспортларидан фойдаланганда йўл ҳақини ўз вақтида тўлашларини сўраб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз йўл ҳақини банк ва транспорт карталари, инфокиосклардан олинадиган чипталар, АТТО, Узум иловалари орқали тўлов қилиш имконияти яратилган.

Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси матбу
от хизмати

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
1 7 5.6K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram