Жориййилнинг 10-апрель куни Сирдарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасига Гулистон тумани “Ҳамид Олимжон” маҳалласида яшовчи фуқаро Усмоновдан томонидан телефон орқали келиб тушган мурожаат бўйича, туман Экология бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, мазкур хонадон ҳудудига яраланган лайлак учиб келган.
Бошқарма матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, фуқаро Усмоновнинг мурожаатига асосан ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, лайлак ветеринар кўригидан ўтказилди ҳамда ҳозирги вақтда парвариш қилинмоқда.
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram