Янгиершаҳрида Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, болажонлар учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш мақсадида навбатдаги муҳим лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, "Шукрона" маҳалласида жойлашган 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 1959 йилда ташкил топган бўлиб, жорий лойиҳа доирасида ушбу маскан биноси замонавий талаблар асосида янгитдан барпо этилди.
120 ўринга мўлжалланган мазкур боғча бугунги кунда болажонларни ўз бағрига олди. Ҳар томонлама замонавий, шинам ва хавфсиз бўлган таълим масканида 20 нафар педагог ходим сифатли таълим-тарбия бериб келмоқда. Шунингдек, тарбияланувчилар учун кенг ва ёруғ хоналар, ўйин майдончалари ҳамда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма яратилди.
Очилиш маросимида Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари Жасур Эгамбердиев, Тошкент давлат юридик университети профессори Абдумурод Хақбердиев ва бошқа масъуллар иштирок этишди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтишди. Шу ўринда таълим муассасасида яратилган замонавий шароитларбилан танишилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram