avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
10.04.2026 22:05
�� “Мадад” ғолиб!

Гулистон шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармалари ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра, Ховос тумани 1-сонли умумтаълим мактабининг “Мадад” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мазкур мусобақа ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тайёргарликни ошириш ҳамда уларда ирода, жасорат ва ўз имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ғолиб жамоага Республика босқичида омад тилаб қоламиз!

Ховос тумани Мактабгача ва мактаб таълим
и бўлими

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
1 6 4.8K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram