����Узумчилик — даромад калити:Сайхунобод ёшлари учун катта имконият!
Сайхунободтумани ҳокими Комилжон Муллажанов бошчилигида туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва даромад манбаини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. "Асакабанк" АЖ томонидан "Гулистон" маҳалласида барпо этилган 30 гектарлик замонавий интенсив узумзорда 50 дан ортиқ ёшлар иштирокида кўргазмали-амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан узумчиликнинг замонавий усуллари, томчилатиб суғориш тизими, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ҳамда минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар амалий жараёнларни бевосита кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ жавоб олдилар.
Энг муҳими, семинар ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очди. Узумчилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ҳар бирига 50 сотихдан имтиёзли кредит асосида замонавий узумзорга эга бўлиш имконияти яратилди. Бу эса ёшларнинг нафақат бандлигини таъминлаш, балки уларнинг келгусида барқарор даромадманбаига эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram