avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
10.04.2026 17:52
#Ана_холос Сирдарёлик йигит 6,7 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширгани учун қўлга олинди!

Тошкент шаҳрида лицензиясиз криптоактивлар айланмаси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. У 6 миллиард 700 миллион сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний операциялар орқали айлантиргани аниқланган. Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБ кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу ҳолат фош этилган.

Текширувлар жараёнида 2004 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда пойтахтда яшовчи фуқаро Бекназаровнинг iPhone 17 Pro русумли телефони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унда ўрнатилган иловалар ва турли аккаунтлар орқали катта миқдорда криптоактивлар айланмаси билан шуғуллангани аниқланган.

Аниқланишича, гумонланувчи P2P операциялари орқали ноқонуний кирим-чиқимларни амалга ошириб, жами 556 100 УСДТдан ортиқ маблағни ўзлаштирган. Бу сумма 6 миллиард 700 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган. Шунингдек, унинг телефонида Bitget иловаси орқали ноқонуний фаолият олиб боргани ҳам тасдиқланган ва тўпланган ҳужжатлар тергов органларига топширилган.

Гумонланувчи ўз кўрсатмасида HТХ ва Bitget криптобиржаларида P2P амалиётларини бажарганини, бироқ бу фаолият ноқонуний эканини билмаганини билдирган. Унинг айтишича, ички ишлар ходимлари томонидан мазкур фаолиятнинг оқибатлари тушунтирилгач, қилган ишидан пушаймон бўлган ва бундай ҳаракатларни такрорламаслигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278⁸-моддаси, яъни криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда
��

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
2 22 6.5K

Обсуждение 2

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram