Мактабгачава мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 4-мартдаги 38-888-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган қатор маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар доирасида ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, армрестлинг ҳамда енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мазкур мусобақаларга олий тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Бахтиёр Насимов раҳбарлик қилди.
Шунингдек, ҳафта давомида 5–9-синф ўқувчилари ўртасида ижодий танлов ўтказилиб, унда ўқувчилар Амир Темур сиймосини тасвирий санъат асарларида маҳорат билан гавдалантиришди. Тарих фанидан 8–11-синф жамоалари ўртасида ўтказилган “Сиз соҳибқиронни биласизми?” номли интеллектуал беллашувда 10-синфнинг “Темурийлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тадбирлар якунида фаол иштирок этган жамоалар ва ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан муносиб тақдирланди.
Бундай тадбирлар ёш авлодда ўзликни англаш, миллий тарихга ҳурмат ва қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, маънавият ва маърифатга қаратилган ҳар бирташаббус келажак пойдеворини мустаҳкамлай
Обсуждение 7
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram