Зулфияномидаги Давлат мукофоти совриндори Зулхаё Мингбоева билан илиқ ва мазмунли давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу учрашув ўқувчилар қалбида катта таассурот қолдириб, уларни илм-фан ва ижод сари илҳомлантирди.
Суҳбат давомида Зулҳаё ўзининг ижодий йўли, эришган ютуқлари ҳамда келажак режалари ҳақида самимий фикрлар билдирди. Ўқувчилар эса фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Энг долзарб ва ўйланган саволлар муаллифларига эсталик сифатида шеърий китоблар совға қилиниб, бу эса тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Мазкур давра суҳбатида мактаб директори Ш.Нишанова, ММИБДЎ Ф.Бойдавлатова, мактаб маслаҳатчиси М.Арипова ҳамда мактаб психологи Й.Холиқулова иштирок этиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришда бундай учрашувларнинг аҳамияти беқиёс эканини таъкидладилар. Учрашув самимий руҳда ўтиб, барчага унутилмас таассуротлар улашди
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram