avatar
Сирдарё садоси
@SirdaryoSadosi
10.04.2026 15:07
���� Инвесторлар билан лойиҳаларнинг бориши муҳокамаси

Бугун вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Asaka Motors International ҳамда Yashil Ferma JV LLC компаниялари вакилларини қабул қилди. Учрашув давомида улар томонидан вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, иш суръати ва инвесторларга зарур бўлган амалий ёрдам масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

"Компания вакиллари лойиҳалар босқичма-босқич илгарилаётганини қайд этиб, Давлат томонидан яратилаётган қулай шароитлар ва кўмакни алоҳида таъкидлашди. Шу билан бирга, келгусида Сирдарёда яна янги лойиҳаларни ишга тушириш режалари борлигини билдиришди", — дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Вилоят раҳбари ҳар бир лойиҳа натижа бериши кераклигини, энг муҳими янги иш ўринлари яратиш ва қўшимча қийматни ошириш устувор вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳокимлик томонидан қонун доирасида инвесторларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди. Сирдарёда иш бошлаган инвесторлар учун шарт-шароит бор. Энди энг муҳими тезлик ва на
тижа��

Канал�� @SirdaryoSadosi
↗️
1 5 4.8K

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Сирдарё садоси

24.3K
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (@SirdaryoSadosi хусусий канал)
Открыть в Telegram